Роналду «Манчестер Сити»га қарши учрашувга 100 фоиз тайёр, Каземиро ва Бензема учрашувни ўтказиб юборади

Спорт 03 Май 2016 13876

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Европа чемпионлар лигасининг 1/2 финалида «Манчестер Сити»га қарши кечадиган жавоб учрашуви олдидан жамоадаги жароҳатлар борасида гапириб ўтди.

«Криштиану Роналду соппа-соғ, у барчасига 100 фоизга тайёр ва ўйинда ўйнай олиши мумкин.

Бензема ва Каземиро бўйича вазият эса бошқача. Биз таваккал қила олмаймиз, таркибимиз анча кенг, шу боисдан ҳам таваккал қилиб ўтиришимиз шарт эмас.

Роналдуни ҳеч қандай муаммолар безовта қилмаяпти. У ўйинга 100 фоиз тайёр ҳолатда. Барчаси эртага аниқ бўлади.

Мен Карим ва Каземиро ҳам ўйнашини истаган бўлардим, бироқ эртага барчасини уларсиз эплашга ҳаракат қиламиз», – деди Зидан.