Тошкентда дарахт кесган фуқаро 100 та кўчат экадиган бўлди

Общество 18:31 / 21.08.2024 1446

Тошкент шаҳри, Сергели тумани, «Мададкор» маҳалласида яшовчи фуқаро дарахт кесиб, унга ўсишдан тўхташ даражасида шикаст етказгани аниқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, фуқаро бу хатти-ҳаракати билан табиатга 8 миллион 840 минг сўм зарар етказган.

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари - 8 миллион 500 минг сўм жарима белгиланган. Ҳуқуқбузар жами 17 миллион 340 минг сўм товон тўлайдиган бўлди.

Шунингдек, унга Вазирлар Маҳкамасининг 464-сон қарорига асосан кесилган дарахт учун компенсация тарзида 100 туп кўчат экиш мажбурияти юклатилган.

Больше новостей