Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Канада элчиси (қароргоҳи - Москва шаҳрида) Элисон Мэри Леклерни қабул қилди.
«Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Канада элчиси Элисон Леклер хоним билан учрашдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Қайд этилишича, энергетикадан тортиб таълимгача бўлган кўплаб соҳалардаги икки томонлама муносабатлар улкан салоҳиятга эга экани алоҳида таъкидланган.
«Ўтган йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун элчи хонимга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз», дейди Бахтиёр Саидов.
2021 йилнинг 26 июл куни дипломат Элисон Мэри Леклерни Ўзбекистондаги элчи лавозимига ишонч ёрлиқларини ТИВга топширган эди.