Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилиши илк бор Киевда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг (ЕИ) ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел маълум қилди.
Унинг қайд этишича, учрашув яқин ҳафталарда бўлиб ўтади.
«Биз имкон қадар кўпроқ БМТ аъзолари тинчлик формуласини қўллаб-қувватлаши учун Украина билан ҳамкорликни давом эттириш ниятидамиз. Шу мақсадда Европа Иттифоқининг барча ташқи ишлар вазирлари ўз ҳамкорлари билан интенсив алоқаларни тўхтатмайди», — деди сиёсатчи Ню-Йоркдаги БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси доирасидаги Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашувида.
Унга кўра, музокаралар чоғида европалик вазирлар Украина олдидаги хавфсизлик бўйича мажбуриятларни муҳокама қилган.
Дипломат Украинадаги урушни тугатиш учун барча саъй-ҳаракатларни кўришга чақирди. «Одамлар ҳар куни ўляпти. Бу қанчалик тез тугаса, шунчалик кўп қурбонларнинг олдини олади», - деди Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари.