Туркиянинг Малатя шаҳрида феврал ойида рўй берган зилзилалардан зарарланган кўп қаватли бинолар портловчи моддалар ёрдамида бир вақтнинг ўзида бузиб ташланди.
9 та 15 қаватли уйни бузиб ташлаш учун 1 тонна 660 кг миқдоридаги портловчи моддалар ва 30 мингта детонатор талаб этилган. Барча бинолар бир вақтнинг ўзида қулаб тушган.
TRT телеканали хабарига кўра, портлаш овози шаҳарнинг кўплаб туманларида эшитилган. «Снос»дан кейин туманни эслатувчи улкан чанг булути ҳосил бўлган.
Мутахасислар турар жойлар яшаш учун яроқсиз деб топганидан кейин расмийлар уйларни бузиб ташлашга қарор қилган. Зилзиладан кейин Малатяда жами олти мингга яқин бино бузилган.
Жорий йил февралида Туркияда рўй берган кучли зилзила (7,8 ва 7,5 магнитудали) оқибатида 50 минг киши ҳалок бўлган, қўшни Сурияда қурбонлар сони етти мингга яқинни ташкил этганди.