Магистрал газ қувурларидаги 22 та беркитиш мосламаси алмаштирилди. Tулей МГҚБ компрессор станцияси AB цехининг чиқиш коллектори вa "Maрказий Осиё-Марказ" IV тармоқ лупинг газ қувури ўртасида қўшимча шлейф қурилди. Натижада лупинг газ қувури орқали газ ҳайдаш имконияти оширилди.
Газли магистрал газ қувурлари бошқармасининг ДКС-4, ДКС-5 цехларида реконструкция ишлари амалга оширилди. Тун-у кун олиб борилган оловли ишлар давомида газ ҳайдаш агрегатлари, чанг тутгичлар, ҳаво орқали совитиш аппаратлари ҳамда ёқилғи тайёрлаш блокидаги нуқсонли беркитиш мосламалари алмаштирилди.
Амалга оширилган тадбирлар тармоқнинг шимолий ҳудудлардаги участкаларида ишончлиликни таъминлаб, самарадорликка хизмат қилади.