Бухорода боғча мудираси 25 нафар болани Spark автомобилида олиб юргани аниқланди

Жамият 19:36 / 16.09.2023 25066

Бухоро вилоятида йўл ҳаракати инспектори томонидан Spark автомобили тўхтатилган. Унинг ичида 25 нафар бола борлиги аниқланган.

Қайд қилинишича, хусусий боғчада ишловчи ҳайдовчи аёл болаларни уйга шу тарзда олиб кетаётганини айтган.

Ҳолат ҳайдовчининг маҳалласида жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинган. Ҳайдовчига қандай жазо берилгани маълум эмас.

Кўпроқ янгиликлар