Йил бошидан буён Россияга меҳнат мигрантларини ташкилий ёллаш 12 баробар ошди

Ўзбекистон 07:59 / 13.09.2023 2922

Россияга ташкилий ёллаш орқали жўнатилган меҳнат муҳожирлари сони кескин кўпайди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги. 

Январ-август ойларида 28,2 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси пул ишлаш мақсадида хорижий давлатларга кетган. Бу ўтган йилга нисбатан 7,5 фоизга кўпдир. 

Уларнинг деярли тўртдан уч қисми ёки 20,45 минг киши ташкилий ёллаш доирасида Россияга кетган. Шу тариқа, баҳор охиридан бери уларнинг сони 12 баробар ошди. 

Қизиқишга сабаб бўлган йўналишлар бўйича иккинчи ва учинчи ўринларни Жанубий Корея (3,18 минг муҳожир) ва Буюк Британия (1,8 минг) эгаллаган. Кейинги ўринларда - Қозоғистон (812 ишчи), Германия (387) ва Туркия (194). Шунингдек, оз сонли Ўзбекистон фуқаролари Руминия, Болгария, Япония, Литва, Полша ва Латвияда меҳнат қилмоқда. 

Қурилиш соҳасида ишлаш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкилий ёллаш лойиҳаси Россия ҳукуматининг 2021 йил октябрдаги қарори билан бошланган. Ташкилий ёллаш лойиҳаси доирасида жами 4750 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Россия қурилиш объектларига келган. 2022 йилнинг қишида Россияда қишлоқ хўжалиги учун ташкилий ишга ёллаш ҳам режалаштирилаётгани маълум бўлди. 

Кўпроқ янгиликлар