«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўзи вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2023 йил ноябр ойида:
- «Эл-юрт умиди» жамғармаси кўмагида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият олиб бораётган ходимларни хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш режасини ишлаб чиқиш;
- умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шароитларини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.
Аввалроқ, президент мактаб директорлари ва ўринбосарларининг ойлигини ошириш ҳақида топшириқ берган эди.