Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Стратегияда 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган.
Жумладан, коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ишларини жадал давом эттириш муҳим мақсадлардан бири этиб белгиланди.
Бунда, 2030 йилгача эришиладиган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичлари сифатида қуйидаги акс этди:
Transparency International халқаро ташкилоти томонидан эълон қилинадиган Коррупцияни қабул қилиш индексида камида 50 поғонага кўтарилишга эришиш;
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларини 2 баробарга камайтиришга эришиш;
давлат харидларини тўғридан тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширишда маблағларнинг талон-торож қилиш ҳолатлари, товар ва хизматларнинг нархи бозор қийматидан ошиб кетишининг олдини олиш бўйича жамоатчилик назоратини тўлақонли жорий қилиш;
100 фоиз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг «коррупциядан холи қонунчилик» тамойили асосида ишлаб чиқилишини таъминлаш.