Байден АҚШ давлат қарзи чегарасини ошириш ҳақидаги қонун лойиҳасини имзолади

Жаҳон 00:01 / 04.06.2023 9456

АҚШ президенти Жо Байден мамлакатнинг давлат қарзи чегарасини ошириш ҳақидаги қонун лойиҳасини имзолади. Бу ҳақда Оқ уй сайтида хабар берилди.

Президент томонидан имзоланган 2023 йилги Молиявий жавобгарлик тўғрисидаги қонунда давлат қарзи лимити 2025 йил 1 январгача тўхтатилади ва тўхтатиб туриш даврида қабул қилинган мажбуриятларни бажариш учун лимит 2025 йил 2 январдан оширилади, дейилади пресс-релизда.

Бундан ташқари, қонун янги ихтиёрий харажатлар чегараларини белгилайди, баъзи федерал дастурлар бўйича иш талабларини кенгайтиради, экология экспертизаси жараёнларини ўзгартиради, талабалар кредити бўйича чекловларни олиб ташлайди ва ҳ.к.

Аввалроқ Байден мамлакатдаги давлат қарзининг чегарасини ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси туфайли Қўшма Штатлардаги инқирознинг олди олингани, бироқ «хатарлар ҳар қачонгидан ҳам юқори» бўлганини маълум қилганди.

Кўпроқ янгиликлар