Тошкентда автобуснинг 25 млн сўмлик тахографини ўғирлаб кетишди

Ўзбекистон 08:46 / 26.05.2023 7154

Яшнобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, номаълум шахс автобус паркининг деворидан ошиб ўтиб, у ерда турган «МАН» русумли автобуснинг 25 000 000 сўмлик тахографини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 44 ёшли А.М. аниқланиб, қўлга олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Кўпроқ янгиликлар