ADM Jizzakh: "Мақсадимиз мамлакат ичида автомобил ишлаб чиқаришни ривожлантириш"

Жамият 17:00 / 26.05.2023 23372

ADM Jizzakh — бу Ўзбекистондаги автомобил ишлаб чиқарувчи корхонадир. Асосий мақсади ишлаб чиқаришни мамлакат ичида ривожлантириш бўлган корхона яқин орада автомобилсозликнинг энг йирик кластерларидан бирининг марказига айланиши керак. Ҳозирда ADM Jizzakh, Kia (Жанубий Корея) ва Chery (Хитой) брендлари остида 15 хилдаги моделларни ишлаб чиқармоқда.

Бугун бизга бевосита ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар автокорхонада эришилаётган ютуқлар, жорий ишларнинг бориши ва актуал режалар ҳақида сўзлаб бердилар.

Жўрахонов Илҳомжон – техник ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи:

  • “Фаолиятимни 2020 йилда бошлаганман. Ўша пайтда биз қўшимча равишда Renault ва Lada автомобилларини ишлаб чиқарар эдик . Бугунги кунда биз 8 та Kia бренди остидаги моделларни ишлаб чиқарамиз, 2 та модел модернизация қилиниш жараёнидалар. Бундан ташқари, биз Chery бренди остида моделларни ишлаб чиқаришни бошладик. Таъкидлашим керакки, корхонада ишлаб чиқарилаётган барча автомобиллар ноёб ва сифатли жиҳозлар ҳамда масъулиятли ходимлар туфайли пухта сифат назоратидан ўтказилади. Мижозларимиз ўзларини қулай ва хавфсиз ҳис қилишлари зарур.

Жўраев Музаффар - СКД цехи бошлиғи:

  • “Жорий йилдан бошлаб 2 сменада ишлашга ўтдик, бу қўшимча 150 иш ўрнини яратиш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини 3,5 баробар ошириш имконини берди. Агар 2021 йилда 4110 та автомобил ишлаб чиқарган бўлсак, 2022 йилда ишлаб чиқариш суръатини 7111 та автомобилга етказишга муваффақ бўлдик.

Данияр Давлетияров — Бош директор

ADM Jizzakh замонавий саноат ишлаб чиқариш учун малакали кадрлар тайёрлашда фаол позицияга эгадир. Бу фаолият нафақат янада ривожланиш билан боғлиқ стратегик аҳамиятга эга вазифани ҳал этишга хизмат қилади, корхонамизда у ижтимоий вазифа ва масъулият сифатида қабул қилинади.

  • Биз ходимларнинг касбий тайёргарлигига қилинган инвестицияларни, узоқ муддатли рақобатбардошлик, жадал ривожланиш, инсон капитали қийматини ошириш ва пировардида ишлаб чиқаришнинг ўсиши ва ривожланишини таъминлашнинг зарур шарти деб биламиз.

Автокорхона раҳбариятининг таъкидлашича, ADM Jizzakh доимий равишда, янги стимулларни яратиб, ўз ходимларининг касбий жиҳатдан ўсиши ва ривожланиши учун имкониятларни кенгайтирмоқда, такомиллаштириш, меҳнат кўникмаларини ўргатиш ва меҳнат унумдорлигини оширишнинг янги усулларини жорий этиб келмоқда.

Ишлаб чиқаришни кенгайтириш

Корхонани ривожлантириш доирасида ишлаб чиқариш ҳам кенгаймоқда, бу эса маҳаллий автомобил бозори учун катта истиқболларни яратмоқда.

Таъкидлаш жоизки, майда бўғимли йиғишга ўтиш, корхонадаги иш ўринларининг кўпайишини тақозо этади. Шу билан бирга, корхонадаги битта иш ўрни турдош соҳаларда (хизмат кўрсатиш, сотувлар, логистика, суғурта, банк сектори, реклама, автомобил бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш) 8 дан 15 тагача иш ўринларини яратади.

Айни пайтда корхонада автомобил кузовлари ва пластик қисмларини бўяш билан шуғулланувчи бўяш бўлимининг қурилиши якуний босқичидадир. Янги технологиялар ва замонавий ускуналар истеъмолчиларнинг энг юқори талабларини қондира оладиган бўяшнинг юқори сифатини таъминлайди. Бўяш цехидан ташқари корхонада пайвандлаш ва йиғиш цехлари қурилиши ҳам ниҳоясига етказилмоқда. Бу иш унумдорлигини сезиларли даражада оширади ва автомобилларнинг барқарор ишлаб чиқарилишини таъминлайди.

Корхона Бош директори Данияр Давлетияров таъкидлаганидек, корхонадаги барча жараёнларни автоматлаштириш даражаси 33% фоизни ташкил этиб, бу эса ишлаб чиқаришни оптималлаштириш ва самарадорлигини ошириш имконини беради.

Ходимларнинг ўқитилиши ҳамда янги иш ўринлари яратилиши

ADM Jizzakh корхонасида ишлаб чиқаришни кенгайтириш қўшимча иш ўринлари яратиш билан бирга амалга оширилади. Бу маҳаллий аҳоли, жумладан, аёллар учун янги имкониятлар яратмоқда. Корхона раҳбарияти ҳар бир ходим учун иш жойини қулай ва мароқли қилишга интилиб, барча учун тенг имкониятлар яратилишини фаол қўллаб-қувватлайди.

Умуман олганда, ADM Jizzakh корхонасида ишлаб чиқариш кенгайтирилиши, Ўзбекистон ва маҳаллий автомобил бозори учун ажойиб янгиликдир. Янги технологиялар жорий этилиши, автоматлаштириш даражаси оширилиши ва янги иш ўринлари яратилиши компанияга бозорда ўз ўрнини мустаҳкамлаши ва келажакда барқарор ўсишни таъминлаш имконини беради.

Бугунги кунда 616 нафар киши корхонада иш билан таъминланган. Ҳар бир жамоа аъзосининг иши биз учун аҳамиятлидир, биз қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини, шунингдек, ривожланиш ва ўсиш учун максимал имкониятларни таъминлашга ҳаракат қилмоқдамиз.

Маълумот учун: +998702026999 | Instagram | YouTube |

Кўпроқ янгиликлар