Хонадон, кўчмас мулк, меҳмонхона: барчаси бирда?!

Ўзбекистон 09:55 / 25.05.2023 6178

Тасаввур қилинг, шаҳар марказларининг бирида сиз ҳам кўчмас мулк эгасига айланасиз ва шу билан бир вақтнинг ўзида даромадли бизнесни йўлга қўясиз. Қандай қилиб дейсизми?

Барчаси жуда оддий ва осон: Apart-hotel ёрдамида. 

Келинг, аввало «Apart-hotel» тушунчасига бироз тўхталиб ўтсак. Мазкур тушунча биз учун бироз янгилик ҳисобланиши мумкин, лекин Европа давлатларида, Корея, Япония, Сингапур каби кўплаб ривожланган давлатларда бу каби иморатлар аллақачон инсонлар учун хизмат қилади ва мўмайгина даромад манбаи саналади. 

Apart-hotel − бу инглизчадан таржима қилинганда, «Apartament» − хонадон ва «hotel» − меҳмонхона маъноларини англатиб, ўз номи билан айтганда, турар жой биносида хонадон афзалликлари ва замонавий меҳмонхона хизматини бирлаштирган ҳамда ижара мақсадида бериладиган уй-жойдир.

Apart-hotel'нинг меҳмонхоналардан фарқи шундаки, бу ерда узоқ муддатгача қулай нарх эвазига яшаш имкони мавжуд. Қолаверса, апарт-ҳотел энг яхши ва замонавий меҳмонхоналарда мавжуд бўлган барча қулайликларни тақдим этади: шинам ётоқхона, барча керакли ускуна ва анжомлар билан жиҳозланган ошхона ва бошқа афзалликлар.

Тошкент марказида қад ростлаётган «Muhtasham» apart-hotel ўз хонадонлари сотувини бошлади. Энди сизда ҳам замонавий кўчмас-мулк харид қилиш орқали мунтазам даромад келтирувчи бизнесни йўлга қўйиш имкони мавжуд. Хонадон-меҳмонхона олис ҳудуд ёки хориж давлатларидан пойтахтга узоқ муддатга ташриф буюрувчи меҳмонлар учун идеал таклиф бўла олади. Юртимизда кундан-кунга ортиб бораётган чет эллик ҳамкор ва сайёҳлар сони ҳамда кўчмас мулк бозоридаги нархнинг доимий кўтарилишини ҳисобга оладиган бўлсак, apart-hotel хариди келажак учун энг яхши ва фойдали сармояга айланади. Дарвоқе, сиз apart-hotel'ни истаган вақтингизда ижарага топшириб, керак бўлганда ўзингиз ҳам у ерда яшашингиз мумкин бўлади.

«Muhtasham» apart-hotel билан ортиқча ҳаракат ва ҳисоб-китобсиз бизнесни бошланг!

Қўшимча саволлар ва таклифлар пайдо бўлдими, у ҳолда биз билан боғланинг. Сиз билан ҳамкорлик қилишдан доимо мамнунмиз!

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кичик Ҳалқа йўли, 5

Телефон: +99871-200-99-09

Instagram: @muhtasham_apart.hotel

Telegram: t.me/Muhtasham_sales

Кўпроқ янгиликлар