Президентнинг 2022 йил 23 августдаги 357-сонли қарорига асосан соврин жамғармаси 1 млн долларни ташкил этувчи President Теch Award энг яхши стартаплар танлови эълон қилинди. Мазкур танлов IT соҳасидаги ёш стартаперларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган.
President Теch Award – рақамли технологиялар соҳасидаги энг яхши стартап лойиҳалари учун танлов.
Мусобақа асосий ва махсус йўналишлардан иборат. Асосий йўналиш тоифаларига қуйидагилар киради:
- сунъий интеллектга асосланган технологиялар;
- ижтимоий соҳадаги рақамли технологиялар;
- ахборот ва киберхавфсизлик соҳасидаги технологиялар;
- тадбиркорлик ва молиявий технологиялар;
- компьютер ва мобиль ўйинлар.
Танловнинг ҳар бир тоифаси учун соврин жамғармаси қуйидагича тақсимланади:
1-ўрин — $100 000;
2-ўрин — $50 000;
3-ўрин — $30 000.
Махсус йўналиш эса Ҳакатон Гран-приси бўлиб, бу 72 соат ичида рақамли ечим яратишни кўзда тутади. Ҳакатонда ғолиб бўлган жамоа $100 000 миқдоридаги пул мукофотига эга чиқади.
Иштирок этиш учун аризалар танловнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида awards.gov.uz махсус портали орқали қабул қилинади.
Портал – бу танлов ҳақидаги барча маълумотлар жойлаштирилган веб-сайт. Бу ерда сиз жамоаларга қўшилишингиз ва йўналишлардан бирида иштирок этишингиз мумкин. Кейинги босқичга ўтиш ёки ўтмаслик ҳақидаги маълумотлар ҳам махсус платформа орқали юборилади.
Ҳужжатлар 1 июлгача қабул қилинади.
1 июлдан 25 июлга қадар саралаш босқичи ўтказилади.
Танловда 30 ёшгача бўлган шахслар иштирок этиши мумкин. Асосий йўналишда – фақат Ўзбекистон фуқаролари, махсус йўналишда эса IТ Парк резидент компаниялари ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қатнаша олади.
Сайт: awards.gov.uz
Telegram: t.me/PresidentTechAward
Мурожаат учун: t.me/uztechaward
Реклама