Юридик шахслар ижтимоий тармоқдаги рекламага корпоратив картадан пул тўлаши мумкин

Ўзбекистон 12:11 / 24.05.2023 2267

Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик шахслар томонидан хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатларини чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари ёрдамида тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Юридик шахслар томонидан хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатларини корпоратив валюта карталари ёрдамида тўлаш ҳамда ушбу харажатларни солиқ ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тизимини такомиллаштириш президент қарори билан тасдиқланган 2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янада такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси”да назарда тутилган.

1 июлдан бошлаб юридик шахсларга хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатлари бўйича ҳисоб-китобларни корпоратив банк карталари орқали календарь ойида 5 000 АҚШ долларидан ошмаган миқдорда амалга оширишларига рухсат берилади.

Ушбу тўловлар тўғрисидаги маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш лозим.

Кўпроқ янгиликлар