Тошкент Кимё халқаро университети хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини тобора кенгайтириб бормоқда. Хусусан, университет Италиянинг Пескара - Европа Дизайн Университети билан қўшма таълим дастурларини амалга ошириш бўйича келишув имзолади. Шунингдек, Пескара университети мутахассислари томонидан, KIUT’даги профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун мастер класслар ташкил этилди.
“Бугун биз Тошкент Кимё халқаро университети билан қўшма таълим дастурларини амалга ошириш бўйича келишув имзоладик. Ўзаро келишувларга кўра, эндиликда, ўзбекистонлик ва италиялик талабалар мода ва дизайн йўналишларида ўзаро маълумот ва тажриба алмашиш имкониятига эга бўлишмоқда. Шунингдек, KIUT талабалари Summer school дастурлари орқали, Италияга бориб биздаги таълим тизими билан танишишлари мумкин бўлади.
Университетда ўтказилаётган бундай тадбирларга келиш ва талабаларнинг ишланмалари билан яқиндан танишиш биз учун жуда муҳим. Умид қиламанки, бугун ҳамкорликда ўтказилаётган Fashion shou келажакдаги кўплаб ҳамкорликларимизнинг бошланғич нуқтаси бўлади”, - деди Пескара университети директори Маурицио Лепоре.
Италиялик меҳмонлар KIUT’да ташкиллаштирилган модалар намойишида ҳам иштирок этишди. Ушбу модалар намойиши университетда 2019-йилдан буён “Либослар дизайни” йўналиши талабалари томонидан ҳисобот тарзида ўтказиб келинади. Ушбу кўргазмада мода индустриясида ўзини иқтидорли шахс сифатида кўрсатишга муваффақ бўлган ёш дизайнер – талабаларнинг сўнгги коллекциялари намойиш этилади. Ҳар бир талаба энг замонавий технологиялар, материаллар ва ғояларни қўллаган ҳолда яратилган ижод намуналарини кенг оммага тақдим этади.
Ушбу модалар намойиши турли стиллар, бадиий жараёнлар, тенденцияларни қамраб олган 30 дан ортиқ либослар тўпламидан ташкил топган. Талабалар ўз тўпламларида “Ижод манбалари”, “Табиат”, “Трансформация”, “Этно” каби мавзулар устидаги изланишлари ва креатив ғояларини намойиш қиладилар.
Ушбу намойиш мода оламида ривожланишнинг янги босқичига айланиб, талабаларнинг профессионал ва ижодий ўсишларига асос бўлиб хизмат қилади.
Университетнинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Web-page: www.kiut.uz
Telegram: t.me/kiut_official
Facebook: facebook.com/kiut.uz
Instagram: instagram.com/kiut.uz_rasmiy_kanal
Реклама