ЎзАнинг маълум қилишича, мулоқотда Ўзбекистон президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ва бошқа диний конфессиялар раҳбарлари қатнашган.


Мезбонлар Ўзбекистондаги диний соҳадаги янгилик ва қулайлик ҳақида маълумот берган бўлса, Ҳалима Ёқуб диний бағрикенглик борасида Ўзбекистоннинг ташаббуслари эътироф этилаётганини қайд этган.