Ўзбекистонда Малайзия компаниялари иштирокида бизнес-форум ўтказилади

Ўзбекистон 13:28 / 24.05.2023 2873

Ҳожи Фаҳмининг мамлакатга ташрифи давомида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ва Ўзбекистон Савдо саноат палатаси раҳбарияти билан учрашувлар бўлиб ўтди. Учрашувда хориж томонига мамлакатда хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар, эркин иқтисодий зоналар фаолияти, инвесторлар учун яратилган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида шу йилнинг июль ойида Ўзбекистон ва Малайзия компаниялари ўртасида бизнес-форум ўтказиш бўйича ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон ва Малайзия компаниялари иштирокида мамлакатимизда бизнес-форум ўтказиш ва унга Малайзиянинг юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи етакчи компанияларни жалб этиш, Бизнес-форум доирасида Малайзиянинг Халқаро ислом савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Савдо саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, Ўзбекистон компанияларини Малайзияга жавоб ташрифини ишлаб чиқиш ва Малайзияда ҳам бизнес-форум ўтказиш тўғрисида келишувларга эришилди.

Malaysian International Islamic Chamber of Commerce and Industry - MIICCI 2022 йилда рўйхатдан ўтган. Ташкилот Малайзиянинг мусулмон ишбилармон доира вакилларидан иборат. Палата Малайзиянинг барча штатларида ўз ваколатхонасига эга.

Кўпроқ янгиликлар