Ўзбекистон Марказий банки 3та тўлов ташкилотининг лицензиясини қайтариб олди.
Ташкилот матбуот хизмати хабарига кўра, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига мувофиқ, Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 20 майдаги қарори қабул қилинган.
Қарорга асосан:
- “Instant Payment Solutions” МЧЖ ташкилот лицензиясини чақириб олиш тўғрисидаги аризасига мувофиқ;
- “Source to Pay” МЧЖ ўз фаолиятини олти ойдан ортиқ даврга тўхтатиб тургани;
- “Tapp payment” МЧЖ фаолиятини лицензия олинган кундан эътиборан бир йил давомида амалга оширмагани муносабати билан, –
– тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари қайтариб олинган ва тўлов ташкилотлари реестридан чиқарилган.