Импорт қилинадиган айрим спорт товарларига бож тўлови камайтирилади

Ўзбекистон 10:23 / 24.05.2023 2420

Мазкур қонун лойиҳасида импорт қилинадиган спорт кийимлари ва анжомларига бож миқдорини камайтиришга оид масала кўзда тутилган.    

Маълум қилинишича, бугунги кунда айрим спорт кийимлари, профессионал спорт анжомлари, жиҳозлари ва ускуналарини четдан олиб келишга эҳтиёж бор. 

Қонун лойиҳаси билан Божхона кодексига тегишли вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхат асосида давлат ва нодавлат спорт-таълим ташкилоти томонидан хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган спорт кийимлари ва экипировкалари ҳамда оёқ кийимлари, спорт анжомлари, жиҳозлари ва ускуналари каби импорт қилинадиган товарларга маълум муддатда бож тўловларини камайтириш белгиланяпти. 

Йиғилишда депутатлар қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.    

Кўпроқ янгиликлар