2023 йилнинг январь-март ойларида республикада хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича Россия етакчилик қилмоқда – 243 та.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони мос равишда 118 та ҳамда 67 та бўлган Хитой ва Туркия жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Қозоғистон – 57 та;
- Корея – 28 та;
- Тожикистон – 18 та;
- Қирғизистон – 16 та;
- Туркманистон – 14 та;
- АҚШ – 11 та;
- Германия – 10 та;
- бошқалар – 177 та.