Сирдарёда Ўзбекистон-Хитой инвестиция жамғармаси ташкил этилади

Иқтисодиёт 13:09 / 07.04.2023 21644

Вилоятнинг 11 та туман ва шаҳри Хитой модели асосида саноатга ихтисослашади, ҳар бирида инновацион технопарклар ташкил қилинади. Уларда:

- электротехника, биофармацевтика, кимё, қурилиш материаллари, ипак ва озиқ-овқат саноатида инновацион лойиҳалар амалга оширилади; 

- эркин иқтисодий зона мақоми берилади ва “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимининг соддалашган тизими жорий қилинади;  

- ишлаб чиқариш бинолари намунавий лойиҳалар асосида қурилиб, тадбиркорларга “саноат ипотекаси” орқали тайёр ҳолда берилади; 

- жорий йилда технопарк инфратузилмасига 200 миллиард сўм ажратилади.

Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Сирдарёда Ўзбекистон-Хитой инвестиция жамғармаси ташкил этилади. Бу жамғарма Хитойнинг нуфузли Ипак йўли фонди ва бошқа молиявий ташкилотлари билан бирга ташкил қилинади. Жамғармага 1 миллиард доллар сармоя олиб келинади.

Кўпроқ янгиликлар