Тошкентда бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлди

Ўзбекистон 08:58 / 01.04.2023 6724

Бугун, 1 апрель куни соат 01:45 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Пахтакор” МФЙда бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:31 да ўраб олинган ва соат 02:37 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган хонадон ошхонасининг 15 квадрат метр майдонда том қисми, Уйғур тор кўчасида жойлашган хонадонларнинг 80 квадрат метр майдонда томи ва ички қисми, 25 ва 20 квадрат метр майдонда том қисмлари (жами хонадонларнинг 140 квадрат метр майдони) ёнган.

Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Кўпроқ янгиликлар