Украинада урушнинг 400-куни ўтди. Асосий маълумотлар
- Қримда урушда қатнашмаслик учун қисмни тарк этган ҳарбий хизматчи тўққиз йилга қатъий тартибли колонияга ҳукм қилинди.
- 30 март куни кечқурун Россия қўшини Харкивни ўққа тутди, бу тахминан С-300 ракеталари билан амалга оширилган. Ҳужум натижасида турар жой биноси ва тинч аҳоли вакилларига тегишли бўлган икки автомобил шикастланган.
- Владимир Путин армияга баҳорги чақирув тўғрисидаги фармонини имзолади. Бу жараён 1 апрелдан 15 июнга қадар ўтказилади ва 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, захирада бўлмаган ва муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган россияликларга тааллуқли бўлади. Жами 147 минг киши чақирилиши режалаштирилган — бу бир йил олдингига қараганда 12,5 минг кишига кўпроқдир.
- Киров областида «Вагнер» ХҲКнинг собиқ ёлланма жангчиси қотилликда гумонланиб қўлга олинди. Тергов маълумотига кўра, Иван Россомахин Вятские Поляни шаҳрида бир аёлни ўлдирган. Россомахин 2020 йилда қотилликда айбланиб, 14 йилга қатъий тартибли колонияга ҳукм қилинганди. У «Вагнер» сафига ёлланиб Украинадаги урушда қатнашган. Олти ойлик муддатдан кейин озодликка чиқарилиб, қишлоғига қайтган, маҳаллий аҳоли вакилларининг сўзларига кўра, у бир неча кун олдин қишлоқда маст ҳолатда юриб, қўлида болта ва пичоқ кўтарган ҳолда одамларга таҳдид қилган.
Кун кадри. Бахмутдан эвакуация
Россия қўшини Донецк областининг Бахмут шаҳрини қамал қилишда давом этмоқда — улар бу шаҳарни 2022 йил ёзидан буён эгаллай олмади. Украина қуролли кучлари қуруқлик қўшинлари қўмондони Олександр Сирскийнинг ҳисоблашича, «вақт уларнинг зарарига ишлаётгани учун айрим участкаларда душман асабийлашмоқда, уларда позицияларни штурм қилиш учун инсон ресурслари камайиб бормоқда».
Америкадаги Урушларни ўрганиш институти экспертлари қўшимча қилишича, РФ армиясининг, жумладан «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчилари орасидаги йўқотишлар Россияга Бахмут атрофида тўлақонли ҳужум амалиётлари ўтказишга имкон бермайди. РФ мудофаа вазирлиги бу йўналишдаги вазиятни изоҳламаган.
Қизил Хоч халқаро қўмитаси маълумотларига кўра, Бахмутда 10 минг атрофида тинч аҳоли вакиллари қолган. Украин ҳарбийлари ва кўнгиллилар бу одамларни ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан олиб кетишга ҳаракат қилмоқда.

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Часив Ярдаги ҳаёт

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA

Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмут атрофидаги дала ҳоспитали

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Покровскда эвакуация поезди

Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press