ЕК раҳбари: ЕИнинг Хитойга муносабати унинг Россия урушига бўлган позицияси билан белгиланади

Жаҳон 16:16 / 30.03.2023 6470

Европа Иттифоқи ва Хитой ўртасидаги муносабатлар Хитойнинг Украинадаги Россия урушига муносабати билан белгиланади. Бу ҳақда Еврокомиссия (ЕК) президенти Урсула фон дер Ляйен маълум қилди

«Хитойнинг Путин урушига қандай муносабатда бўлиши ҳал қилувчи омил бўлади», деди фон дер Ляйен Брюсселда. 

У келаси ҳафта Франция президенти Эммануэл Макрон билан бирга Пекинга ташриф буюриши кутилмоқда. 

«Раис Си Украинага шафқатсиз ва ноқонуний босқиндан хавотирда эмас ва Путин Россияси билан «чексиз» дўстлигига содиқ қолади», деди фон дер Ляйен. 

Пекин Россиянинг Украинадаги агрессив урушини ҳозирча қораламади. 

«Хитой адолатли тинчлик излашда конструктив рол ўйнашга мажбур. Аммо бу тинчлик Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга асосланган тақдирдагина адолатли бўлиши мумкин», - дея давом этди у. 

«Россиянинг аннексиясини мустаҳкамловчи ҳар қандай тинчлик режасини амалга ошириб бўлмайди», деб таъкидлади ЕК раҳбари.

Кўпроқ янгиликлар