У «атом электр станциясига ҳеч қандай шароитда ҳужум қилинмаслиги, шунингдек, ҳужумлар учун ишлатилиши керак эмаслиги борасида асосий тамойил бўйича келишиб олиш» муҳимлигини таъкидлади.
Аввалроқ АЭХА бош директори Рафаэл Гросси Запорижжя АЭСга (ЗАЭС) етиб борганди. Бу ҳақда Украинанинг «Энергоатом» энергетика компанияси Telegram’да хабар берди.
Бу АЭХА раҳбарининг Украина ва Европадаги энг йирик атом электр станциясига у Россия Қуролли кучлари томонидан босиб олинганидан бери иккинчи ташрифидир, дейилади компания хабарида.
Гросси ЗАЭСдаги вазият қандай ўзгарганини баҳолашни, уни бошқараётган ядро соҳаси олимлари билан мулоқот қилишни, шунингдек, 2022 йил сентябр ойидан буён заводда ишлаётган АЭХА доимий миссияси аъзолари ротациясининг кафолати бўлишни режалаштирмоқда.