Тошкент тиббиёт академиясида Халқаро онлайн олимпиада бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон 10:25 / 29.03.2023 1686

Мазкур олимпиада республикамизда салоҳиятли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, илм эгаллашга бўлган иштиёқи ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини самарали йўлга қўйиш, шунингдек халқаро майдонда мамлакатимизнинг нуфузини янада юксалтириш учун қобилиятли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилди. Ушбу олимпиадада 1700 дан ортиқ талаба иштирок этмоқда. Уларнинг 662 нафарини хорижлик талабалар ташкил этади.

Олимпиада:

  • Терапия;
  • Жарроҳлик;
  • Toр клиник мутахассисликлар;
  • Оналик ва болалик муҳофазаси;
  • Тиббий биология;
  • Ижтимоий-гуманитар фанлар;
  • Тиббий-профилактика;
  • Тиббиётда замонавий технологиялар каби йўналишларда бўлиб ўтади.

“Авиценна издошлари” олимпиадасида Корея, Ҳиндистон, Швецариядан келган тиббиёт соҳаси мутахассислари иштирок этишади. Улар олимпиаданинг шаффоф ва одилона ўтишини таъминлаш мақсадида ҳакамлар ҳайъати таркибига жалб этилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар