А гуруҳи
Мактоминайнинг порлаши
Грузия — Норвегия 1:1
Голлар: Микаутадзе (60) — Сёрлот (15).
Грузия – Мамардашвили, Какабадзе, Кашия, Кверквелия, Табидзе (Зивзивадзе, 59), Азаров (Гочолейшвили, 70), Квеквескири, Абуржания (Гагнидзе, 90), Давиташвили (Лобжанидзе, 59), Кварацхелия, Микаутадзе (Беридзе, 90).
Норвегия – Нюланд, Педерсен (Рюэрсон, 90), Страннберг, Эстигор, Мелинг, Эурснес, Берг (Торстведт, 90), Эдегор, Эльюнусси (Берге, 78), Сольбаккен (Брюнҳильдсен, 82), Сёрлот.
Батумидаги ўйинда ажойиб афиша бўлиши мумкин эди — А Сериянинг энг яхши футболчиси АПЛнинг энг яхши тўпурарига қарши. Аммо Ҳоланд жароҳат туфайли сафдан чиқди, аммо стадионга келганларни бу ранжитмагани аниқ. Асосийси, Россиянинг Украинадаги босқинидан кейин мамлакатни тарк этишга қарор қилган ва «Наполи»га ўтишидан олдин Батумидаги «Динамо» клубида ярим мавсум ўтказган Кварацхелия майдонда эди.
Мезбонлар ўйинни яхши бошлай олмасдан, тезкор гол ўтказиб юборишгани учун Хвичадан етакчилик қобилиятларини намойиш қилиш талаб этиларди. Гуржистонликларга муаммо Серлот томонидан туғдирилди, испанларга қарши ўйинда ўз имкониятларидан фойдалана олмаган ушбу ҳужумчи жарима майдони ичида рейд амалга ошириб, тўпни дарвоза бурчагига шундай йўналтирдики, дарвозабон Мамардашвили жойидан силжий олмади. Агар дарвозабон Элюнуссининг яқин масофадан йўллаган зарбасини тўсмаганида, Эурснес эса уч метр масофадан туриб қайтган тўпни дарвозага киритиб юбора олганида, гуржистонликлар жамоаси учун барчаси жуда ёмон кечиши тайин эди.
Жамоани ҳаётга «Рубин»нинг собиқ футболчилари қайтаришди. Аввалига Хвича ўзига хос услубда қанотдан марказга кўчиб, ҳужум уюштирди, аммо унинг зарбаси дарвоза устунидан бир неча сантиметр масофадан ўтиб кетди. Кейин эса Давиташвили майдон марказидан рейд уюштирди, фақат жарима майдони ичида ҳимоячи тўпни унинг оёғи остидан олиб қўйди. Бу ҳужумлар гол билан якунланмади, аммо ўйин характери ўзгарди. Танаффусдан кейин мезбонлар ўйинга яна тезлик қўшишди ва Микаутдзенинг жавоб голи воқеаларнинг мантиқий ривожи бўлди.
Аммо, Гуржистоннинг устунлиги ва Кварацхелиянинг узоқ масофадан хавфли зарбасига қарамай, ғалабага норвеглар яқинроқ бўлишди. Фақат Мамардашвили Серлотнинг хавфли зарбасини қайтаргани ва Эдегор жуда қулай вазиятдан хато зарба бергани туфайли таблодаги рақамлар ўзгармай қолди. Шундай экан, Вилли Санйол жамоаси учун турнир очилишидаги дуранг — жуда ёмон натижа эмас, скандинавлар эса Ҳоландсиз стартда муваффақиятсизликка учраб, икки ўйинда биргина очко билан кифояланишди.
Шотландия — Испания 2:0
Голлар: Мактоминей (7, 51).
Шотландия – Ганн, Хики (Паттерсон, 82), Ҳэнли, Тирни (Купер, 76), Портеус, Робертсон, Макгрегор, Мактоминей, Макгинн (Фергюсон, 83), Кристи (Маклин, 75), Дайкс.
Испания – Аррисабалага, Порро (Карвахал, 46), Мартинес, Д.Гарсия, Гайя, Себалйос (Гави, 79), Мерино (Аспас, 57), Родри, Пино, Ойарсабал (Уильямс, 46), Хоселу (Иглесиас, 66).
Саралаш стартидаги йирик ҳисобдаги ғалабаси «Қизил фурия»нинг мудофаадаги камчиликларини маскировка қилганди. Умуман олганда, яратилган вазиятлардан келиб чиқиб, ўша 3:0 ҳисоби ўрнига 3:3 ҳисоби бўлиши ҳам мумкин эди. Норвеглар ўз вазиятларини кўкка совурган бўлишса, шотландлар фойдаланишди. Қанотда тойиб кетган Педро Порро тўпни Робертсонга совға қилди, у эса тўпни марказда очилган Мактоминайнинг йўлига ташлаб берди. «МЮ» яримҳимоячиси куражни ушлади ва Кипр билан ўйинда бўлгани каби (у иккинчи бўлимда захирадан тушиб, икки гол урганди) бу ўйинда ҳам дубл расмийлаштирди.
Испанларда эса биринчи турда ажойиб жокер вазифасини ўтаган Хоселу сешанба оқшомидаги ўйинда бошланғич таркибдан жой олди. Аммо унга Мактоминайдан фарқли ўлароқ омад етишмади ва унинг зарбаси тўсинга тегди. Шотландияни вақти-вақти билан жарима майдонига қамаб қўйган испанларнинг бошқа зарбаларига ҳам аниқлик етишмади. Хусусан, шу куни терма жамоада дебют қилган 29 ёшли ҳимоячи Давид Гарсия бош билан жуда хавфли зарба берди.
Энди бу ўйиндан келиб чиққан ҳолда испанлар Мактоминайдан самарадорлик борасида сабоқ олишлари керак. Ва, албатта, мудофаада хатоларга йўл қўймасликлари талаб этилади, иккинчи бўлимда Карвахал ҳам Тирни билан дуэлни бой берди ва уни олдинга ўтказиб юборди. «Арсенал» футболчиси эса тўп билан жарима майдонига кириб борди ва унинг узатмаси ҳимоячидан қайтганидан кейин Мактоминай ҳисобдаги фарқни оширди. Майдон марказида ҳам барчаси кўнгилдагидек эмас, голли ҳужумда тўп ичкаридан чиқиб келган гол муаллифининг оёқларига ташлаб берилди. Испаниянинг шундай хатолари туфайли Мактоминай — дастлабки турларнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогарлардан бирига айланди. Саралашгача 37 учрашувда фақат бир гол урган ушбу таянчҳимоячисининг тўпурарлик қобилияти кашф этилди ва у тўлиқ бўлмаган икки ўйинда 4 гол уришга улгурди.
Қизиғи шундаки, ўтган сафарги Евро саралашларида ҳам Испанияга бир ўйинда биттадан ортиқ голни Британия ороллари вакиллари уришганди — шимолий ирландиялик Ҳили 2006 йил сентябрида ҳет-трик амалга оширган. Ўшанда «Қизил фурия» сенсацион равишда ютқазган (2:3), лекин осмон узилиб ерга тушмаган. Испанлар кейинги ўйинда шведларга ютқазган, аммо якунда Европа чемпионларига айланишган. Фақат ҳозир Луис де ла Фуэнтега саволлар кўп. У Испаниянинг 1991 йилдан буён илк сафар учрашувини ютқазган илк мураббийига айланди. Шотландия эса сўнгги 39 йилликда илк бор ушбу рақибни мағлуб этди
17 июн. Норвегия — Шотландия, Кипр — Гуржистон.
D гуруҳи
Хорватлар стартдаги муваффақиятсизликдан кейин ўзга келишди
Туркия — Хорватия 0:2
Голлар: Ковачич (20, 45+4).
Туркия – Гунок, Челик, Демирал, Суюнчи, Кадиўғли, Чалхонўғли.(Юксек, 38), Ўзжан, Кекчю (Гюлер 67), Ундер, Оқтуркўғли (Йилмаз, 67), Унал (Найир, 81).
Хорватия – Ливакович, Станишич, Шутало, Гвардиол, Баришич, Модрич, Ковачич, Брозович, Перишич, Пашалич (Юранович, 65), Крамарич.
Туркиянинг феврал ойидаги зилзиладан буён илк уй учрашуви футболчилар учун катта иштиёқ берарди. Мезбон фанатлар ҳам бу ўйинни муносиб ўтказишга ҳаракат қилишди ва табиий офатдан жабрланган барча шаҳарлар акс этган ва «Биз қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтамиз. Биз елкама-елка туриб ёрқин келажак қурамиз» ёзувлари акс этган улкан баннер тайёрлашди.
Аммо дебютдаги фаоллик туркларга натижа келтирмади ва жамоа тўққиз йил ичида илк бор саралаш турниридаги илк уй учрашувида мағлуб бўлди. Эпизодлардан бирида Хорватияни Оқтуркўғлининг зарбасини бурчакдан олиб чиққан Ливакович қутқарди. Кейинги вазиятда дарвоза ишғол этилиши офсайд туфайли бекор қилинди, «шашкачилар»нинг ҳужумлари эса ҳужумга иккинчи темпда қўшилган Ковачичнинг голи билан якунланди. У биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда жамоаси устунлигини мустаҳкамлади ва Златко Далич жамоасини биринчи турда кузатилгани каби асабий якундан қутқарди.
Уэлс — Латвия 1:0
Гол: Мур (41).
Хорватия Уэлсга қарши ўйиндан сабоқ чиқарди, аммо гуруҳ жадвалида барибир «аждарлар»дан пастроқда жойлашган, чунки Евро саралашида очколар тенг келган тақдирда, ЖЧ саралашидан фарқли ўлароқ, барчасини тўплар нисбати эмас, ўзаро учрашувлардаги натижа ҳал қилади. Аввалги турда дам олган ва бу ўйинга ўйин услуби жиҳатдан уэлсликларга яқин бўлган ирландлар билан ўртоқлик учрашувида (2:3) тайёргарлик кўрган Латвия эса Уэлсни стандарт вазиятларда ҳам қийнаб қўйди. Аммо мухлислар ва жамоанинг собиқ етакчиси Гарет Бэйл кўз ўнгида ҳаракат қилган мезбонлар биринчи бўлим охирида британча классика намойиш этишди, Жеймснинг юқорилатиб берилган узатмасига Мур барчадан баландроқ сакради. 2019 йилда миллий жамоада дебют йилган ушбу форвард — 10 гол билан уэлсликларнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.
16 июн. Уэлс — Арманистон, Латвия — Туркия.
I гуруҳи
Косоводаги сенсация
Швейцария — Исроил 3:0
Голлар: Варгас (39), Амдуни (48), Видмер (52).
Швейцария – Зоммер, Видмер, Эльведи, Аканжи, Родригес, Жака, Фройлер, Закария (Ридер, 74), Варгас (Фасснахт, 74), Иттен (Окафор, 68), Амдуни (Штеффен, 69).
Исроил – Глазер, Даса, Мигел Витор, Шломо, Лейднер, Ҳазиза (Ехезкел, 53), Соломон, Перец (Каниховский, 73), Лави, Жабер (Глух, 54), Барибо (Вейсман, 63).
Биринчи турда Беларус устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган Швейцария исроилликларнинг қаршилигига дуч келди, аммо бўлимлар якуни ва бошидаги голлар туфайли ғалабага эришди. Ҳал қилувчи икки голда ҳам Фройлер иштирок этди, у дастлаб Варгасга ассистентлик қилди, кейин эса у йўллаган зарба қайтарилганида, қайтган тўпни Зеки Амдуни дарвоза тўрига киритиб юборди.
🇨🇭 An outrageous finish by Vargas... 🤯#EQSkills | @HisenseSports pic.twitter.com/XHMDYZmFd0
— UEFA EURO 2024 (@EURO2024) March 28, 2023
Саралаш цикли стартига қадар «Базел»нинг ушбу 22 ёшли ҳужумчиси терма жамоада фақат Миллатлар лигасида жами 11 дақиқа ўйнаганди. Аммо Шақири жароҳат олиши Амдунига имконият тақдим этди ва у икки ўйинда ҳам гол уриб, ўзига билдирилган ишончни оқлади. Натижада Швейцария саралаш босқичини ЖЧ-1994 саралашидан буён икки ғалаба билан бошлади. Жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Мурат Якин ўшанда ҳали футболчи сифатида ҳам миллий жамоада дебют қилмаганди.
Руминия — Беларус 2:1
Голлар: Станчу (17), Буркэ (19) — Морозов (86).
Косово — Андорра 1:1
Голлар: Жегрова (59) — Росас (61).
Бошқа ўйинларга келсак, Беларус у қадар умидсиз кўринмади. Гарчи аввалига жарима зарбасидан ўткир бурчакка йўлланган тўп дарвоза тўрига кирган, икки дақиқа ўтиб иккинчи гол ўтказиб юборилган бўлса-да, жамоа ўйинни ташлаб қўймади. Айрим вазиятларда, масалан тўп дарвоза тўсинига текканида беларусларнинг омади келди, аммо жамоа қизиқарли ҳужумлар ҳам уюштирди ва ўйин якунида чиройли жавоб голи уришди. Фақат бу гол гуруҳ жадвалига таъсир кўрсатмайди, унда эса Косовода дурангга эришган Андорра ҳам юқорироқда жойлашган.
16 июн. Андорра — Швейцария, Беларус — Исроил, Косово — Руминия.