Қандай қилиб Россиядан уйга пул ўтказмаларини бепул амалга ошириш мумкин?

Ўзбекистон 12:50 / 29.03.2023 6326

Бошқа мамлакатдаги оилангизга қандай қилиб пул ўтказишингиз мумкин?

 Сиз Россияда бўлсангиз-у, қариндошларингиз чет элда бўлса, уларни маблағ билан қўллаш масаласи анча қийинлашади. Ўзбекистонга шунчаки пул ўтказиш учун сиз банк схемалари, хизматлари, қандай қилиб нақд пул ечиб олиш ёки валюта айирбошлаш ҳақида тушунчага эга бўлишингиз керак. Аслида, бу катта бир муаммодек кўринади, лекин аслида бунинг қулай ечими ҳам бор ва бу – Тinkoff Black картаси.

Тinkoff – филиалларсиз мобил банк

Россияда бирорта ҳам филиали бўлмаган ягона тўлиқ мобил банк мавжуд. Бу сизга ғайриоддий туюлиши мумкин, аммо Тinkoffʼнинг 25 миллиондан ортиқ мижозлари бундай моделга ишонч билдиришмоқда.

Оддий банкда карта олиш учун сиз ишдан жавоб олишингиз ёки дам олиш кунини навбатда кутиш билан ўтказишингизга тўғри келади. Тinkoffʼга эса атиги 5 дақиқа вақтингизни ажратсангиз кифоя ва бунда ҳам сиз уйдан чиқмасдан туриб, сайтда ёки мобил иловада сўровномани тўлдиришингиз керак бўлади холос. Картани олиш учун қаергадир боришингиз шарт эмас. Банк вакили уни сизга қулай вақтда ва қулай жойга – квартирангизга, ишхонангизга ёки ҳатто сиз ўтирган кафега олиб бориб беради.

Пуллар қандай ўтказилади?

Тinkoff Black картасини нафақат Россия фуқаролари балки чет эл фуқаролари ҳам олишлари мумкин. Ундан Ўзбекистон банкларига илова орқали бевосита пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин, ҳеч қаерга бориш шарт эмас. Ҳатто валютани алмаштиришингизга ҳам ҳожат йўқ. Пул ўтказаётганда сизга экранда бугунги кундаги валюта курси ва қабул қилувчининг ҳисобрақамига ўтадиган ўзбек сўмидаги сумма кўриниб туради. Жуда қулай: уйингиздан чиқишингизга ёки пулларингизни нақд қилиб ечиб олишингизга зарурат бўлмайди, пуллар эса бир неча дақиқада манзилига етиб боради.

Ўзбекистонга пул ўтказиш қанчага тушади?

Ойига 20 000 рублгача бўлган пул ўтказмаларини мутлақо комиссия тўловисиз амалга ошириш мумкин. Бу лимитдан ошганда эса 1% миқдорида комиссия тўлови олиб қолинади. Шунингдек, илованинг Про вериясига обуна бўлиш ва ойига 50 000 рублгача пул ўтказмаларини бепул амалга ошириш мумкин.

Картани қандай олиш мумкин?

Агар сиз Россияда бўлсангиз, картани ҳавола орқали ўтиб расмийлаштиришингиз мумкин.

Агар сиз ҳали Россияда бўлмасангиз, сайт орқали ёки иловада карта учун ариза топширишингиз ва Россияга келишни режалаштирган вақтингизни кўрсатиб, картани кейинроқ олишингиз мумкин. Сиз картани қўлингизга олмай туриб ҳам ундан иловада фойдаланишингиз мумкин бўлади.

Реклама

Кўпроқ янгиликлар