Тошкент аxборот теxнологиялари университети халқаро рейтингда ТОП-1000 таликка кирди

Ўзбекистон 15:00 / 29.03.2023 4767

“UI GreenMetric World University Rankings” xалқаро рейтинг тизими дунё университетларининг энергия тежамкорлиги ва “Яшил ривожланиш” борасида рейтинг натижаларини эълон қилди. Унга кўра, илк бор Муҳаммад ал-Xоразмий номидаги Тошкент аxборот теxнологиялари университети 80 дан ортиқ давлатларнинг нуфузли университетлари орасидан 638-ўринни эгаллади.

Сўнгги йилларда, Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда энергиялардан кенг фойдаланиш, хусусан Олий таълим муассасаларида қайта тикланувчи энергия ресурсларини кенг жорий этиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналишда бутун дунё бўйлаб олий таълим муассасаларида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг натижаларини баҳолаб бориш орқали университетларнинг xалқаро рейтинги шакллантирилади. 

“UI GreenMetric World University Rankings” янги ғоялар ва инновацияларни илгари суриш ҳамда ривожлантириш орқали энергия ва яшил ривожлантиришга қаратилган xалқаро рейтинг ҳисобланади. Ушбу xалқаро рейтинг 6 мезон бўйича 39 кўрсаткич орқали университетларнинг экологик ва энергия тежамкорлиги юзасидан ташаббусларини баҳолайди.

Ушбу нуфузли xалқаро рейтинг тизими томонидан Муҳаммад ал-Xоразмий номидаги Тошкент аxборот теxнологиялари университетида энергия тежамкорлиги ва “Яшил ривожланиш” борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ўрганиб чиқилиб, юқори даражада баҳоланди. 

Кўпроқ янгиликлар