«Азимут» авиакомпанияси Ўзбекистонга янги йўналишни йўлга қўйди

Ўзбекистон 14:23 / 29.03.2023 2915

Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Сочи ва Урганчни тўғридан тўғри қатновлар билан боғлади.

29 март куни маҳаллий вақт билан соат 05:07 да Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси ҳаво кемаси Сочи-Урганч-Сочи йўналиши бўйича биринчи мунтазам йўловчи қатновини амалга оширди. Анъанага кўра, бортида 61 йўловчиси бўлган Sukhoi Superjet 95 ҳаво кемаси сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.

Сочидан Урганч халқаро аэропортига парвозлар ҳафтада бир марта — чоршанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

«Азимут» Урганчни Россиянинг бошқа шаҳарлари — Москва ва Минералние Води билан ҳам боғлайди.

2023 йил 27 мартдан бошлаб Россия авиаташувчиси Минералние Води — Самарқанд — Минералние Води йўналиши бўйича парвозлар частотасини оширди. Парвозлар ҳафтасига икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади. Илгари парвозлар фақат сешанба кунлари амалга оширилар эди.

«Азимут» — Ростов-Дон ва Краснодарда жойлашган Россия авиакомпанияси ҳисобланади.

Кўпроқ янгиликлар