6 йўналишда ўқиётган талабалар амалиёти туризм магистрали бўйлаб жойлашган 31 та туманда ташкил этилади

Ўзбекистон 17:29 / 29.03.2023 2307

Йиғилишда туризм салоҳиятини ошириш бўйича янги тизим жорий қилиниши таъкидланди. Вилоятлар уларга бириктирилган 11 та олийгоҳ билан ҳамкорликда ишлаб, туризм объектлари тўғрисидаги контентни бойитиши лозим бўлади

Улар:

  • 31 та туман ва улардаги 143 та туризм маҳалласининг тарихи, ёдгорликлари ва туристик объектлари контентини яратади;
  • улар асосида камида 12 та тилда туристик пакетлар ишлаб чиқилади;
  • туризм, иқтисодиёт, тарих, география, сервис, хорижий тиллар йўналишларида ўқиётган талабаларнинг камида 2 ойлик амалиёти шу туманларда ташкил этилади;
  • туризм ва сервис объектлари ишчиларини ўқитади.

Натижага қараб олийгоҳ ўқитувчилари ва талабалари рағбатлантирилади.

Кўпроқ янгиликлар