Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Киев атрофидаги ҳаво ҳудудида «душманнинг барча нишонларини» йўқ қилди, деди шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попко. Унга кўра, йўқ қилинган дронлардан бирининг бўлаклари пойтахтнинг Святошинский туманига тушиб кетган, натижада турар жой бўлмаган бинода ёнғин содир бўлган.
18 мартга ўтар кечаси ҳам Россия Украинага кўп сонли учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилганди.
Киев ва Киев вилоятида, шунингдек, Полтава, Харкив, Черниҳов, Житомир, Херсон, Миколайив, Ровно, Хмелницкий, Тернипил ва Лвив вилоятларида ҳаво тревогаси эълон қилинди. Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари россияликлар Shahed дронлари билан шимолий ва жануби-шарқий йўналишлардан ҳужум қилганини тасдиқлади.
Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг Киев, Житомир, Черниҳов ва Днипропетровск вилоятларидаги иши ҳақида хабар берилган. Днипропетровск вилояти осмонида учта УУА, тахминан - Shahed-131/136 уриб туширилган.