Украина Лондондан Challenger 2 танклари етиб келганини тасдиқлади

Жаҳон 16:40 / 28.03.2023 5003

Резников шундай танклардан бирида ҳаракатланиб кўрган. Вазирнинг Twitter’да қўшимча қилишича, техникалар Украинага «яқинда етиб келган» ва улардан тез орада «жанговар вазифаларни» бажаришда фойдаланилади

Олексий Резников Буюк Британия бош вазири Риши Сунак, ўзининг британиялик ҳамкасби Бен Уоллес ва ушбу мамлакат халқига миннатдорчилик билдирди. 

Аввалроқ Украина ҳарбий хизматчилари Буюк Британияда Challenger 2 танкларини бошқариш бўйича ўқув машғулотларини якунлаб, Украинага қайтишганди

Январь ойида Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Киевга ушбу турдаги 14 та ҳарбий машинани топшириш ниятида эканлигини маълум қилган эди, ўша ойда Украина ҳарбийлари қиролликка машғулотлар учун келган.

Кўпроқ янгиликлар