Туркия Олий сайлов комиссияси президентлик сайлови учун 4 нафар номзодни қайд этди.
Президентликка номзодлар (алифбо тартибида);
- Камол Қиличдорўғли (1948 йилда туғилган) - Жумҳурият халқ партияси раҳбари, мухолифатдаги «Халқ коалицияси»дан номзод;
- Муҳаррем Инже (1964 й.) - ўқитувчи, сиёсатчи, «Мамлакат» Партияси раҳбари. Шу партиядан президентлик сайлови учун номзод;
- Ражаб Тоййиб Эрдўған (1954 й.) - «Республикачилар коалицияси» номзоди, мамлакатнинг амалдаги президенти;
- Синан Ўған (1967 й.) - миллати озарбойжон, «ATA коалицияси» номзоди (унга Ғалаба партияси, Адолат партияси, «Доғру» партияси, «Турк итифоқи» ва «Ватан» партияси кирди).
Туркияда президентлик сайлови 14 майга белгиланган. Февраль ойи бошида Туркияда 50 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган даҳшатли зилзилалар юз бергани ва шу сабабли жануби-шарқдаги бир қатор ҳудудларда овоз бериш экстремал шароитларда ўтказилишига қарамай, овоз бериш санасини ўзгартирмасликка қарор қилинди.
Туркияда президентлик сайлови билан бир вақтда парламент сайлови ҳам ўтказилади.