Uzbekistan Airways авиакомпанияси 14 апрелдан бошлаб Тошкент – Токио –Тошкент йўналишидаги парвозларни қайта тиклайди.
Бу ҳақда Япониянинг Нара префектураси, Нара шаҳри мэрияси, Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA) билан ҳамкорликда Самарқанд ва Нара шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга бағишланган тадбирда айтилди.
Қайд қилинишича, Кунчиқар мамлакатга тўғридан-тўғри парвозлар ҳар ҳафта пайшанба кунлари амалга оширилади.
Тошкент – Токио йўналишидаги авиачипталар нархи 8,4 млн сўмдан, Тошкент – Токио – Тошкент йўналишида эса 14,9 млн сўмдан бошланади.
Тошкент ва Токио орасидаги авиақатновлар коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилда тўхтатилган эди.