Саудия Арабистонида яманлик зиёратчилар бўлган автобус ёниб кетди

Жаҳон 16:35 / 28.03.2023 6181

Саудия Арабистонида ҳалокатга учраган автобусда ўзбекистонлик зиёратчилар мавжуд эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабар берди.

2023 йил 28 март куни Саудия Арабистонида Умра зиёратчилари кетаётган автобус ҳалокатга учради. 

Маълум бўлишича, шу йил 27 март куни яманлик йўловчилар бўлган автобус Саудия Арабистонининг Абҳа шаҳридаги кўприкдан ўтаётган вақтда тормоз тизимидаги носозлик сабабли енгил автомобил билан тўқнашиб ёниб кетган. 

Ушбу ҳодиса оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 29 киши тан жароҳати олган.

Саудия Арабистонидаги мутасаддилардан олинган маълумотга кўра, ушбу автобусда ўзбекистонлик зиёратчилар мавжуд бўлмаган, дейилади Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабарида. 

Кўпроқ янгиликлар