Nokia йил охиригача Ойда 4G тармоғини ўрнатади 

Фан-техника 23:22 / 28.03.2023 77900

Финляндиянинг Nokia телекоммуникация компанияси 2023 йилда NASA'нинг Artemis миссияси учун Ойда ўзининг 4G (LTE) мобил тармоғини ўрнатишни режалаштирмоқда. 

Nokia бош муҳандиси Луис де Теминё сўзларига кўра, жиҳозлар яқин ойларда учирилиши кутилаётган SpaceX космик кемасида Ер йўлдошига етказилади. Тармоқ Ойнинг жанубий қутбидаги Шеклтон кратерида жойлаштирилади. 

Nokia компаниясининг Ойда 4G мобил тармоғини жойлаштириш режалари тахминан икки йил аввал маълум бўлган эди. 

Энди, тахминий ишга тушириш санаси ҳам ойдинлашди. NASA Ойда уяли алоқа тармоғи зарурлигига ишончи комил. Агентлик маълумотларига кўра, сигналнинг барқарорлиги ва уланиш қулайлиги, шунингдек, алоқа диапазони унчалик ишончли бўлмаган анъанавий радиоалоқадан воз кечиш имконини беради. 

Аввалроқ, NASA яқин 10 йилликнинг асосий миссияси – Artemis дастури ишга туширилганини эълон қилган эди. У учта босқичдан иборат: учувчисиз парвоз, экипажнинг Ой атрофидаги парвози ва астронавтларнинг Ойга қўниши. 

Кўпроқ янгиликлар