Россия президенти Владимир Путин Германия тупроғига қадам қўйса, Халқаро жиноий суд талабига кўра ҳукумат томонидан ҳибсга олинади. Бу ҳақда мамлакат адлия вазири Марко Бушман Bild am Sonntag нашрига берган интервюсида маълум қилди.
«Бу ҳолда ХЖС тезда Интерполга мурожаат қилади, шунингдек аъзо мамлакатлардан [ордер] ижросини амалга оширишни сўрайди. Шунга кўра, агар Германия ҳудудига кирса, Германия президент Путинни ҳибсга олишга ва ХЖСга топширишга мажбур бўлади», — деган ГФР адлия вазири.
Die Zeit нашри қайд этишича, ХЖС юрисдикциясига бўйсунадиган барча мамлакатлар унинг қарорига мувофиқ йўл тутиши керак бўлади.
ОАВ Бушманнинг сўзларига эътибор қаратганидан кейин РФ Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин вазирнинг баёнотига «ҳуқуқий баҳо» бериш бўйича топшириқ берди.
Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михайло Подоляк ҳам бунга муносабат билдириб, «биринчи бўлиб айнан Германия бунга қаттиқ урғу бериши рамзий маънога эгалиги»ни таъкидлаган.
украиналик болаларга нисбатан оммавий ўғирлаш ва тажовузкор зўравонликни уюштиргани учун дарҳол ҳибсга олинади», — деган у.
- 17 март куни Ҳаагадаги Халқаро жиноий суди Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берди. Уни Украинанинг босиб олинган ҳудудидаги болаларни зўравонлик билан Россия ҳудудига ноқонуний депортация қилишда гумонлашмоқда. Шу каби ордер РФ болалар омбудсмани Мария Львова-Беловани қўлга олиш учун ҳам берилган.
- Кремлдагилар ХЖСнинг қарорига жавобан Россия ушбу суд юрисдикциясини тан олмаслигини билдирди. РФ ТИВ ордер Россия учун «ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслиги»ни маълум қилган. Путиннинг ўзи суд қарорига ҳеч қандай муносабат билдирмади.