Янги Тошкентда Марказий Осиёда илк бор «уч-генерация» станцияси қурилади

Ўзбекистон 11:20 / 18.03.2023 9019

Президент Янги Тошкентда уй-жой, транспорт, ишхона, маданият, спорт ва таълим объектларини қамраб олган замонавий урбанизация ва илмий ёндашувлар асосида юртимизда илк бор “ақлли” технологиялар жорий этилишини таъкидлади.

Энг замонавий экологик транспорт тизими ташкил этилади. Янги Тошкентда метро ва электробуслар уйғунликда ҳаракатланади. Бунда, “яшил ва хавфсиз шаҳар” тамойили асосида пиёдалар ва велосипедларнинг эркин ҳаракатланиши учун қулай шароит яратилади. Шу мақсадда 100 минг автомобиль учун ерости тураргоҳлари қурилади. 

Автомобиль қатнови учун 14 та замонавий туннел ҳамда Чирчиқ ва Қорасув дарёлари устида 7 та кўприк бунёд этилади.

Марказий Осиёда илк бор “уч-генерация” станцияси қурилади. Яъни, бу станция орқали электр ишлаб чиқарилади, бинолар куз-қишда иситилади, ёзда эса совитилади. Барча электр, алоқа тармоқлари, газ ва сув қувурлари ер тагидан ўтказилади.

Инновацион технологияга асосланган, юқори даромадли 200 мингта иш ўрни яратилади. Бунинг учун янги технопарклар, Ай-Ти парк, таълим ва тиббиёт кластерлари ташкил этилади.

Кўпроқ янгиликлар