Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Маълумотда айтилишича, 18 март куни Тошкент вақти билан соат 16:29 да Тожикистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 39,39 градус шимолий кенглик; 69,91 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 60 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 217 км жануби-шарқда.