Ўзбекистон пиёз экспортига қўйилган вақтинчалик чекловни бекор қилди

Иқтисодиёт 14:02 / 18.03.2023 18848

2023 йил 1 январдан бошлаб пиёз экспортига вақтинча чеклов жорий этилган. Ушбу қарор ички истеъмол бозор нархини арзонлаштириш, аҳолининг истеъмол талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
 
Пиёз экспортига вақтинча чеклов 2023 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилиши керак эди.

Маълумот учун, жорий йилнинг январ ойи ўрталарида аномал совуқ об-ҳаво таъсири натижасида Тошкент шаҳридаги марказий деҳқон бозорларида пиёзнинг улгуржи нархи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 баробарга қимматлашганди. 

Кўпроқ янгиликлар