Қозоғистон билан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилинади 

Ўзбекистон 20:34 / 17.03.2023 3791

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон билан Қозоғистон ҳукумати ўртасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим тасдиқланди. 

Мазкур битим 2022 йил 22 декабр куни Тошкент шаҳрида имзоланган. 

Табиат ресурслари вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди. 

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди. 

Аввалроқ, «Яшил Марказий Осиё» ташаббуси доирасида Марказий Осиёдаги барча музликларни мониторинг қилиш ва моделлаштириш бўйича ягона ҳужжат ишлаб чиқиш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди. 

Кўпроқ янгиликлар