Сенат «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга қўшимча киритилишини маъқуллади

Иқтисодиёт 13:38 / 02.03.2023 25469

Давлат хизматларини кўрсатишда жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд тартибида ҳимоя қилинишини таъминлаш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш зарурати юзага келаётганлиги қайд этилди. Қонун аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари мурожаатларини тез фурсатларда кўриб чиқилишини таъминлаши сенаторлар томонидан алоҳида таъкидланди.

Қонун билан давлат божи ставкаларининг миқдорларига қўшимча киритилмоқда. Фуқаролар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилганда белгиланган давлат божи ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлаши белгиланмоқда. Бунда қолган қисми белгиланган тартибда ишни кўриш натижаси билан ундирилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Кўпроқ янгиликлар