31 та давлат корхонаси акциялари Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилади

Иқтисодиёт 11:09 / 02.03.2023 25540

Президент қарори билан 2023–2025 йилларда ислоҳ қилинадиган ва операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар (31 та) рўйхати тасдиқланди.

Мазкур корхоналар устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) UzAssets инвестиция компанияси бошқарувига берилади.

UzAssets инвестиция компанияси иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга йирик корхоналарни ислоҳ қилиш, уларнинг рентабеллиги ва операцион самарадорлигини ошириш, самарали бошқарилишини ва барқарор ривожланишини таъминлаш билан шуғулланади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги, тегишли вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли акция пакетлари (улушлари) Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилади.

Кўпроқ янгиликлар