Эндиликда “Солиқ” мобил иловаси орқали кешбэк олиш учун Face ID бўйича идентификациядан ўтиш талаб қилинади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Олдин фақатгина 500 минг сўмдан ортиқ бўлган маблағни картага ўтказиш учун фотосурат ёрдамида шахсни тасдиқлаш талаб қилинарди. Энди бу шарт ҳар қандай бонус миқдори учун амал қилади.
“Кешбэк олишда Face ID'дан ўтилади. Бунинг учун, Face ID бўлимига киринг. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) кўрсатинг. Юзингизни тўлиқ суратга олинг ва тасдиқлашга юборинг. Муваффақиятли авторизациядан сўнг шахсингиз тасдиқланади”, дейилади Солиқ қўмитаси хабарида.
Маълумот учун, 2022 йил 1 январдан QR-кодли харид чекларини “Солиқ” мобил иловасида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга харид суммасидан 1 фоизлик кешбэк тўлаб келинмоқда. Ҳозиргача берилган жами кешбэклар миқдори 890 млрд сўмдан ошган.