Қоҳирада Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми бўлиб ўтди

Иқтисодиёт 13:06 / 20.02.2023 18852

Унда тегишли вазирлик, идора ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ҳамда икки мамлакат ишбилармон доираларининг 200 га яқин вакиллари иштирок этди.

Форум доирасида вазирлик, идора ва тармоқ бирлашмалари раҳбарларининг икки мамлакат иқтисодиётларининг устувор йўналишларидаги истиқболли лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди.

Аниқ йўналиш ва лойиҳалар бўйича ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш мақсадида G2B ва B2B шаклларидаги учрашувлар ҳам ўтказилди. 

Бизнес-форум якунлари бўйича кимё, энергетика, тоғ-кон саноати, тўқимачилик, чарм-пойабзал ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, саноат зоналари ҳамда инфратузилмани ривожлантириш, қурилиш ва фармацевтика каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.

Кўпроқ янгиликлар