Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича 87 та илғор тажрибага эга давлат қаторидан ўрин олди

Иқтисодиёт 09:33 / 03.02.2023 1536

Ўзбекистон Республикаси 2022 йил якунига кўра, 87 та энг илғор тажрибаларга эга давлатлар қаторидан жой олди.

БМТ сайтида мамлакатда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни кузатиб бориш ва жамоатчиликни хабардор қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот эълон қилинди.

2019 йилда БМТ Тараққиёт дастурининг техник кўмаги билан Ўзбекистон Республикасида Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичлари бўйича nsdg.stat.uz веб-сайти ишлаб чиқилган эди. 

БМТ сайтида келтирилишича, Статистика агентлиги томонидан 2018, 2019, 2020 ва 2021 йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон Республикасида Миллий БРМларга эришиш бўйича статистик кўрсаткичлар тўпламлари” ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган ва нашр этилган. 

Ўзбекистонда миллий БРМ мониторинг тизими учун 190 та индикатор долзарб деб тан олинган. Бугунги кунда Статистика агентлиги томонидан юритиладиган миллий БРМ веб сайтида 128 та миллий БРМ кўрсаткичлари, 60 та кўрсаткич эса Tracker БРМ бошқарув панелида жойлаштирилган.

Кўпроқ янгиликлар