2023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 562,1 мингтани ташкил этмоқда.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2022 йилнинг 1 январь ҳолати билан солиштирилганда 94,9 мингтага ошган.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада жисмоний шахсларга тегишли жами енгил автомобиллар сони 3 051 734 тани ташкил этмоқда.
Ўзбекистон Республикасида ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача 87 та енгил автомобил тўғри келмоқда. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 6 тага ошган.